Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланади. Декабрда унинг хотира кечаси ўтказилади, ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади, китоб-альбом ҳам чоп этилади. Қолаверса, Муса Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилади.
Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.
Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.
Жўқорғи Кенгес раисининг ўлими ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиш иши бўйича Нукус ИИБга учта блогер чақирилиб, уларнинг телефонлари ва компьютерлари тортиб олинди. Олдинроқ учта нашрнинг бош муҳаррирлари прокуратурага чақирилган эди. АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қонунни бузишганини, аммо журналистлар маълумотни текширишлари кераклигини таъкидлади.
Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар элон қилингани учун Қорақалпоғистондаги учта ОАВ Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди. Уларнинг аҳволи европалик мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳолати стабил деб топилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг